Ру En O'z
15 Август 2022 857

Конья-2021: Дзюдочиларимиз илк кунни 100 фоизлик натижа билан якунлашди

Бугун баҳсларга киришган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида кунини ажойиб ғалаба билан якунлади. Қувонарлиси, беллашувларни бошлаган 7 нафар вакилимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. Энг сўнги бўлиб -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Севинч Исоқова бронза медали учун кечган беллашувда сенегаллик рақибаси устидан ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бунгача жамоамизнинг 6 нафар аъзоси ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

Text to speech