Ру En O'z
11 Август 2022 887

Конья-2021: Делегациямиз учун қўшалоқ байрам!

Велоспортчиларимиздан хушхабар давом этади. Шосседа ўтган аёллар ўртасидаги вақт учун пойга йўналишида ҳамюртларимиз ажойиб натижа қайд этишди. Трекда олтин медалга сазовор бўлган Ольга Забелинская ушбу дастурда ҳам тенгсиз эканлигини кўрсатиб, делегациямиз ҳисобига яна бир энг юқори пробали медални қўшиб қўймоқда. Қувонарлиси, мазкур йўналишда стартга чиққан иккинчи вакиламиз Янина Кускова кумуш медални қўлга киритди. Бу Кускова учун мусобақадаги учинчи кумуш медаль бўлди.

Text to speech