Ру En O'z
9 Август 2022 985

Ватанга хуш келибсиз, Янги Ўзбекистоннинг ёш юлдузлари!

Бугун Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтказилган "Осиё болалари" VII халқаро спорт ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси юртимизга қайтиб келди. Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида катта спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Эслатиб ўтамиз, 3000 нафардан ортиқ спортчи қатнашган мусобақада делегациямиз 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган эди.

Text to speech