Ру En O'z
7 Август 2022 993

15 ёшли енгил атлетикачимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди!

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова 14.02 метр натижа билан ғалаба қозонди. Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди. Тасанно, Шарифа!

Олтин:   Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 14.04
Кумуш:  Сохане Аукагос (Франсия) – 13.38
Бронза:  Тиана Борас (Австралия) - 13.30

Text to speech