Ру En O'z
6 Август 2022 1066

Дзюдо: Жамоамиз Осиё чемпионатини учинчи ўринда якунлади

Қозоғистон пойтахтида дзюдо бўйича қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. Беллашувларни оғир вазн тоифасидаги полвонлар тугатиб беришди. Муросасиз баҳслар якунида +100 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз Бекмурод Олтибоев ҳамда Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалларини қўлга киритишди. Шу тариқа, дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлашди.

Якун:                 О К Б

1. Япония           9 3 0

2. Мўғулистон     2 0 5

3. Ўзбекистон     1 2 6

Text to speech