Ру En O'z
4 Август 2022 1143

Владивосток-2022: Дзюдочиларимиз мусобақани биринчи ўринда якунлашди

"Осиё болалари" мусобақасида ёш дзюдочиларимизнинг иштироки мухлисларимизни мамнун қилди. Оғир вазн тоифасидаги бугунги баҳслар давомида ҳамюртларимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

кумуш медаль:

-81 кг: Миржаҳон Сувонов
-70 кг: Муштарийбегим Афзалова

бронза медаль:

-90 кг: Миржалол Жўрақулов
+90 кг: Алижон Қувондиқов

Дзюдочиларимиз якунда 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Text to speech