Ру En O'z
20 Июль 2022 1306

Панфилова умумий ҳисобда кумуш медални қўлга киритди

“Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакиллари янги муваффақиятларга эришишмоқда. Жамила Панфилова -55 кг вазн тоифасида икки кураш бўйича кумуш медаль соҳибаси бўлди.

Вакиламиз даст кўтариш машқида 86 кг билан етакчилик қилган эди. Бироқ силтаб кўтариш йўналишида унга озгина омад етишмади. Ушбу машқдаги 98 кг билан у умумий ҳисобда 183 кг натижа кўрсатди. Бу эса Панфиловага икки кураш бўйича кумуш медални тақдим қилди.

U20 қизлар, -55 кг:
1. Ёдсарн Поисиан (Таиланд) – 184 (81+103) кг
2. Жамина Панфилова (Ўзбекистон) – 183 (85+98) кг
3. Клариса Жулиана (Индонезия) – 180 (78+102) кг

Text to speech