Ру En O'z
10 Июль 2022 1080

Эркин курашчиларимиз икки бронза медали билан бошлашди

Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида эркин кураш усталари баҳсларга киришишди. Дастлабки кун доирасида икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

-65 кг вазн тоифасида иштирок этган ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов ҳамда -70 кг вазндаги Зафарбек Отахонов ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали учун курашиш босқичига йўл олишди. Қувонарлиси, улар ўз беллашувларини муваффақиятли якунлаб, шоҳсупага кўтарилдилар.

Афсуски, мазкур босқичда кураш олиб борган яна 2 нафар вакилимиз имкониятни бой бериб қўйди.

65 кг: Умиджон Жалолов - Валихан Рискулбеков (Қирғизистон) 11:1
70 кг: Зафарбек Отахонов - Жассулан Бехултаров (Қозоғистон) 10:0
79 кг: Асадбек Каримов - Дипак Дипак (Ҳиндистон) 0:10
97 кг: Бекзоджон Йўлдошев - Зелимхан Муссиханов (Қозоғистон) 4:5

Text to speech