Ру En O'z
25 Июнь 2022 1028

Жасур Жайсунов финалда, Содиқовада бронза

Корея Республикасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, бугунги беллашувларда икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтариладиган бўлди.

-74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жасур Жайсунов финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз дастлаб Покистон, иккинчи даврада Хитой Таипейи вакилини, ярим финалда эса фаластинлик рақибини мағлубиятга учратди.

-62 кг вазн тоифасида Феруза Содиқова ярим финалда эронлик Настаран Вализодага имкониятни бой бериб, бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, -49 кг вазн тоифасида Динора Мухторова медаллар учун курашни эрта тарк этди

Text to speech