Ру En O'z
22 Июнь 2022 994

“Олимпик” Суперлигада навбатдаги ғалабасини тантана қилди

Айни кунларда футбол бўйича Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 12-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун АГМКга қарши баҳс олиб борган “Олимпик” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Қизиқарли курашларга бой бўлган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди ва Муҳаммадали Ғиёсов унинг муаллифига айланди. 50-дақиқада Ғиёсовнинг бош билан йўллаган зарбаси якунда “Олимпик”ка 3 очко тақдим қилди.

Coca Cola Суперлигаси, 12-тур
“Олимпик” – АГМК
Гол: Муҳаммадали Ғиёсов 50'.
Четлатиш: Сардор Раҳимов 40'.

Ушбу ғалабадан сўнг “Олимпик” очколари сонини 11 тага етказиб олди ва турнир жадвалида хавфли зонани тарк этди. Қайд этиш жоиз, 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ўтган U23 Осиё кубогига жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчилари жалб этилгани учун "Олимпик" ҳисобида 2 та захира ўйини бор.

Text to speech