Ру En O'z
16 Июнь 2022 1274

Фазлиддин Ғоибназаровни табриклаймиз!

Бугун таниқли ўзбек боксчиси, Олимпия ўйинлари ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фазлиддин Ғоибназаров 1991 йил 16 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йил бокс бўйича Таиландда ўтказилган Осиё ва Қатар мезбонлигидаги жаҳон чемпионати совриндори. ЖЧ орқали -64 кг вазн тоифасида Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган вакилимиз 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Кўрсатган мана шундай натижалари учун “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган. Спортчимиз ҳозирда профессионал боксда фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Фазлиддин Ғоибназаровни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаб қолади.

Text to speech