Ру En O'z
2 Июнь 2022 1049

Май ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил май ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 24 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 7 379 097 702 сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав xаражатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

Ўзбекистон спорт федерация (ассоциация)ларига Спорт тадбирлари учун 2022 йил май ойида бюджет маблағларининг сарфланиш
тўғрисидаги 
маълумот
т/р Спорт ташкилот
номлари
Май
сумма
1 Бокс
федерацияси 
91 231 140,00
2 Спорт курашлари
асссоциацияси
558 723 676,00
3 Велосипед спорти
федерацияси
135 440 000,00
4 Дзюдо федерацияси 741 287 522,00
5 Гимнастика федерацияси 264 265 290,00
6 Rowing & Canoe федерацияси 341 499 343,00
7 Енгил атлетика федерацияси 38 203 333,12
8 Сузиш  федерацияси 129 741 590,00
9 Таэквандо WTF ассоциацияси 303 665 320,00
10 Оғир атлетика федерацияси 718 865 590,00
11 Қиличбозлик федерацияси 983 846 060,00
12 Замонавий бешкураш федерацияси 280 555 082,00
13 Камондан отиш федерацияси 181 551 324,00
14 ООО "OLYMPIC PROFESSIONAL FUTBOL KLUBI" 407 326 600,00
15 От спорти федерацияси 52 562 649,00
16 Ўқ отиш (стенддан отиш) 1 054 340 110,00
17 Триатлон  федерацияси 296 521 636,00
18 Регби федерацияси 235 770 356,00
19 Волейбол федерацияси 183 680 000,00
20 Теннис  федерацияси 59 589 081,00
21 Стол теннис федерацияси 152 880 000,00
22 Гандбол федерацияси 77 952 000,00
23 Чим устида хоккей федерацияси 89 600 000,00
24 Футбол ассоциацияси  
  ЖАМИ : 7 379 097 702
Text to speech