Ру En O'z
22 Май 2022 1293

Ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жамоамиз кутиб олинди

Туркиянинг Истанбул шаҳри 9-20 май кунлари бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда муносиб иштирок этиб, аёллар боксида илк бор медалларга сазовор бўлган қизларимиз тунда юртимизга қайтиб келишди.

Элшод Расулов бошчилигидаги жамоамизни Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари Ислов Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қарши олишди. Шунингдек, боксчиларимизнинг яқинлари, ОАВ ва кўп сонли мухлислар ҳам ушбу тадбирда жам бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа аёллар боксидаги дунё биринчилигида қўлга киритилган илк медаллар билан тарихда қолди. Муросасиз жангларда Азиза Ёқубова -50 кг, Моҳира Абдуллаева +81 кг вазн тоифаларида бронза медалларини қўлга киритишди. Шунингдек, яна 3 нафар вакиламиз ярим финал остонасигача етиб бориб, мамлакатимизда аёллар бокси жадал ривожланиб бораётганини кўрсатишди.

Text to speech