Ру En O'z
10 Май 2022 1178

“Олимпик” сафарда дуранг ўйнади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 8-тур учрашувларига старт берилди. Унда МОҚ қошида тузилган “Олимпик” клуби сафарда “Нефтчи” билан куч синашди.

Беш карра мамлакат чемпионига қарши баҳсда Темур Кападзе шогирдлари ўзларини ҳар томонлама яхши кўрсата олишди. Бироқ учрашув давомида томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозалар даҳлсиз қолди.

Coca-Cola Суперлигаси, 8-тур
“Нефтчи" - “Олимпик” 0:0

Ушбу ўйиндан кейин “Олимпик”нинг очколари 8 тага етди. Жамоамиз кейинги тур учрашувини 16 май куни “Локомотив”га қарши ўтказади.

Text to speech