Ру En O'z
10 Май 2022 1152

Камончиларимиз Осиё кубоги финалида

Айни кунларда Ироқнинг Сулаймония шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда қитъамизнинг 16 мамлакати қаторида мерганларимиз ҳам ғолиблик учун баҳс олиб бормоқдалар.

Қувонарлиси, саралаш баҳсларидан сўнг микст дастуридаги вакилларимиз финал йўлланмасини қўлга киритишди. Зиёда Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги чорак финалда БАА, ярим финалда қозоғистонлик спортчиларни мағлубиятга учратишди. Энди улар эртага бўлиб ўтадиган финал баҳсида ҳиндистонлик мерганлар билан беллашадилар.

Ярим финалда имкониятни бой берган эркаклар ва аёллар терма жамоамиз бронза медали учун кураш олиб боришади. Бу борада йигитларимизга Эрон, қизларимизга Қозоғистон термалари рақиблик қилади.

Шунингдек, яккалик дастурида Амирхон Содиқовни бронза медали учун баҳс кутиб турибди. Ярим финалда бангладешлик Шана Румануга 5:6 ҳисобида мағлуб бўлган Содиқов шоҳсупага кўтарилиши учун ҳиндистонлик Салунке Сушантни мағлуб этиши керак бўлади. Афсуски, яккалик дастурида иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Text to speech