Ру En O'z
9 Май 2022 1976

Ираклионда Ўзбекистон учун аталган кун ёхуд Жабборованинг ғалабаси шарафига иккинчи бор мадҳиямиз янграйди

Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги кун баҳслари терма жамоамиз учун аталди. Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди.

Даст кўтариш машқида 109 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирган Жабборова силтаб кўтариш машқида 129 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, икки курашдаги 238 кг натижага ҳамюртимизнинг ҳеч бир рақибаси яқин кела олмади ва Турсуной мутлақ чемпионликни расмийлаштирди.

Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ
Қизлар, -87 кг
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 238 (109+129) кг
2. Энтенза Рейес (Куба) – 226 (99+127) кг
3. Элизабет Оуенс (АҚШ) – 222 (99+123) кг

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳслар давомида Шарофиддин Амриддинов ҳам -102 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган эди. Шу тариқа, бугун Ираклиондаги аренада иккинчи бор Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бугунги ажойиб ғалабалар билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, чемпионларимиз ва уларни тарбиялаган мураббийлар, барча мухлисларимизни қутлаб қолади.

Text to speech