Ру En O'z
9 Май 2022 1415

Сурдо Олимпиадасида яна бир медаль

Бразилияда кар-соқов спортчилар ўртасида Сурдо Олимпиадаси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Унда иштирок этаётган таэквондочиларимиз яна бир медални қўлга киритишди.

Ортда қолган кун дастурида аёллар ўртасида Мафтуна Абдуюсупова +67 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Таэквондо баҳсларининг биринчи кунида икки нафар вакилимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган ҳақида маълум қилган эдик. Шу тариқа таэквондочиларимиз Сурдо Олимпиадасини 3 та бронза медали билан якунлашди.

Text to speech