Ру En O'z
9 Апрель 2022 1316

Абдумалик Халаковни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халаков ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Абдумалик Халаков 2000 йил 8 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони. Боксчимиз ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатида ғалаба қозонган. 2019 ва 2020 йили катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпиони. 2019 йил мамлакат биринчилигида ўша йили илк бор мусобақанинг энг яхши боксчисига таъсис этилган "Руфат Рисқиев соврини"га лойиқ кўрилган. 2021 йил Сербия пойтахтида ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Абдумалик Халаковни таваллуд айёми билан табриклаб, боксчимизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилаб қолади.

Text to speech