Ру En O'z
8 Апрель 2022 1474

Бектемир Мелиқўзиевни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бектемир Мелиқўзиев 1996 йил 8 апрель куни Қўқон шаҳрида туғилган. Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, “Нанкин-2014” ўсмирлар Олимпиадаси ғолиблигини қўлга киритган Бектемир катталар тоифасида ҳам ўзининг муваффақиятли юришини давом эттирди.

“Рио-2016” Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, икки карра жаҳон чемпионати совриндори (2015, 2017) ва икки карра Осиё чемпиони (2015, 2017). Профессионал боксда WВО Inter-Continental (2020) ва WВA Continental Americas (2019-2021) версияларининг амалдаги чемпиони. Спорт соҳасидаги юксак ютуқлари учун "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси Бектемир Мелиқўзиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, боксчимизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилаб қолади.

Text to speech