Ру En O'z
28 Март 2022 1207

Вячеслав Дидрихни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон ROWING&CANOE федерацияси бош котиби Вячеслав Дидрих таваллуд айёмини нишонламоқда.

Вячеслав Сергеевич Дидрих 1990 йил 28 март куни Сирдарё вилоятида туғилган. Академик эшкак эшиш бўйича 2010 йил Гуанжоуда ўтказилган Осиё ўйинларининг кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати, жаҳон кубоги босқичлари иштирокчиси. 2015 йил Республика Олимпия захиралари коллежида академик эшкак эшиш бўлимининг очилишида унинг катта ҳиссаси бор. 2018 йилдан Ўзбекистон ROWING&CANOE федерацияси бош котиби лавозимида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Вячеслав Дидрихни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унинг фаолиятида муваффақиятлар ва мустаҳкам саломатлик тилаб қолади.

Text to speech