Ру En O'z
26 Март 2022 1145

Баскетболчиларимиз Жаҳон кубоги йўлланмаси учун баҳс олиб боришади

Қатар пойтахтида 3х3 баскетбол бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақаси саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган аёллар жамоамиз бугун жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Қизларимиз гуруҳ босқичида дастлаб Қозоғистон жамоасини 14:13, Шри-Ланкани 16:9 ҳисобида мағлуб этишди. Энди ярим финалда Эрон жамоаси рақиб бўлади. Регламентга кўра, фақат ғолиб жамоагина жорий йил Бельгияда ўтадиган финал босқичига йўл олади.

Ярим финал жуфтликлари:
19:10 – Янги Зеландия – Қозоғистон
19:45 – Ўзбекистон – Эрон

Ярим финал ғолиблари Тошкент вақти билан 21:30 да бошланадиган ҳал қилувчи беллашувда майдонга чиқишади. Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Жамоамиз таркиби: Алия Саматова, Елена Ҳуснитдинова, Кристина Авдеева, Наталья Конева.

Text to speech