Ру En O'z
25 Март 2022 1203

Мамлакат чемпионати доирасида мураббийлар учун маҳорат сабоқлари

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида спортчи ва мураббийлар учун маҳорат сабоқлари ҳам ўтказиляпти.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Динара Ибрагимова, терма жамоа мураббийлари Оксана Бортникова ва Элмира Файзуллаева томонидан олиб борилаётган маҳорат сабоқларини ташкил этишдан кўзланган мақсад, жойларда фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳамда спортчиларнинг назарий ва амалий билимларини янада оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги (25 март) баҳслари якунлангач, спортчи ва мураббийлар учун махсус семинар ҳам ташкил этилади.

Text to speech