Ру En O'z
24 Март 2022 1189

Дзюдочиларимизнинг Анталья “Катта дубулға” турнири учун таркиби билан танишинг

1-3 апрель кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 70 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун татамига чиқишади. Таркибда Сардор Нуриллаев, Шарофиддин Болтабоев, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниязова каби халқаро майдонда катта тажрибага эга бўлган вакилларимиз қатори бир қатор ёш спортчиларни ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Кемран Нуриллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Ўткир Тўрабоев
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова

Text to speech