Ру En O'z
24 Март 2022 1534

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Таиландда слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қувонарлиси, спортчиларимиз куннинг биринчи ярмидаги дастурда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритишди.

Мусобақа ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилмоқда. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам ўзининг нималарга қодир эканини яна бир карра кўрсатиб, қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ғазнасига яна 4 та олтин медални ёшларимиз тақдим қилишди. Айни пайтгача медаль қўлга киритган спортчиларимиз:

Катталар, олтин медаль:
С-1: Гулбаҳор Файзиева

Кумуш медаль:
К-1: Шахриёр Маҳкамов
К-2: Шоҳруҳбек Азамов ва Самандар Ҳайдаров
К-4: Камила Малахова, Юлия Борзова, Екатирина Шубина, Арина Танатмишева

Бронза медаль:
С-1: Нурислом Тўхтасин ўғли

Ёшлар, олтин медаль:
К-1: Акмал Мирзаев
К-1: Ксения Ивлиева
С-1: Муҳаммадали Мирисманов
С-2: Камолиддин Раҳматуллаев ва Азимжон Сотиболдиев

Кумуш медаль:
С-1: Шоҳсанам Шерзодова
К-4: Ибратбек Эргашев, Абдусалом Нормирзаев, Акмал Мирзаев ва Сергей Слепов

Маълумот учун, барча йўналишлар 1000 метр масофага ўтказилди. Ёшлар тоифаси 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилди.

Text to speech