Ру En O'z
23 Март 2022 1074

“Dubai Cup”: Биринчи турда мағлубият

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубай шаҳридаги халқаро мусобақада биринчи тур учрашувини Саудия Арабистонига қарши ўтказди. Муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи таймда рақиблар футболчиси Абдуллоҳ Ҳамдамнинг киритган икки голи баҳс тақдирини ҳал қилди.

“Dubai Cup”, 1-тур
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 2:0
Голлар: Абдуллоҳ Ҳамдам – 25', 39'.

Энди Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз иккинчи турни 26 март куни БААга қарши ўтказади.

Text to speech