Ру En O'z
23 Март 2022 1120

Ёшларимиз Дубай турниридаги иштирокини бошлайди

Бугун Темур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича бўлажак Олимпия терма жамоамиз БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилаётган халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди. Дастлабки турда вакилларимиз Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга чиқишади.

“Dubai Cup” турнирида иштирокчи жамоалар айлана тизимида ўзаро баҳс олиб боришади. Ёшларимиз иккинчи турни 26 март куни БААга қарши ўтказса, учинчи турдаги рақиб дастлабки ўйинлардан сўнг жамоаларнинг очколаридан келиб чиқиб маълум бўлади.

“Dubai Cup-2022”
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
Вақт: 18:00 (Тошкент)

Мусобақада қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда: БАА, Ўзбекистон, Хорватия, Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд, Қатар, Вьетнам, Ироқ.

Text to speech