Ру En O'z
19 Март 2022 1543

2030 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун кураш авжида

2030 йил бўлиб ўтадиган XXVI қишки Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун кураш авжида. Боиси, уни қабул қилишга бел боғлаган аксарият шаҳарларда катта тажриба бор.

Улардан бири Япониянинг Саппоро шаҳридир. Шаҳар 1972 йил қишки Олимпиада мезбонлигини қабул қилган. Шаҳар мэри бўлажак Олимпия ўйинлари Япония ва ХОҚ учун кам ҳаражатли бўлишига ишонмоқда. Унинг сўзига кўра, мусобақани қабул қиладиган объектларнинг 92 фоизи қуриб бўлинган. Фақатгина 1972 йил қад кўтарган иншоотларни замонавий реконструкция қилиш талаб этилади.

Шунингдек, 2030 йилги қишки Олимпиада мезбонлигига Саппородан ташқари Солт-Лейк-Сити (АҚШ), Ванкувер (Канада) ҳамда Барселона-Андорра-Пиреней қўшма аризалари келиб тушган. Маълумки, АҚШнинг номзод шаҳри 2002 йил, Ванкувер эса 2010 йил оқ Олимпиадани қабул қилган. Шу боис ушбу шаҳарлардаги мавжуд инфратузилма Саппородагидан қолишмайди.

Маълумот учун, 2030 йилги қишки Олимпиада мезбони келаси йил Ҳиндистонда ўтадиган ХОҚнинг 140-Сессиясида эълон қилиниши кутилмоқда.

Text to speech