Ру En O'z
17 Март 2022 1344

Оғир атлетика: Ғолиблар географияси кенгаймоқда

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида мамлакат биринчилиги қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида кунида ўсмирлар ўртасида 6 вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчилар турли вилоят вакиллари экани ушбу спорт Республикамизнинг барча ҳудудларида бирдек ривожланаётганини кўрсатмоқда. Ортда қолган кунда ғолиб бўлган спортчилар ва улар қайд этган натижа билан танишинг:

Йигитлар:
-61 кг: Диёрбек Рўзметов (Хоразм) – 252 (115+137) кг
-67 кг: Аҳлиддин Ҳасанов (Фарғона) – 246 (108+138) кг

Қизлар:
-59 кг: Ситора Кўпайсинова (Бухоро) – 160 кг (70+90) кг
-64 кг: Машкура Рустамова (Тошкент вил.) – 170 (75+95) кг
-71 кг: Дилноза Файзуллаева (Қашқадарё) – 177 (82+95) кг
-76 кг: Мадина Файзуллаева (Сурхондарё) – 173 (57+77) кг

Бугун қуйидаги вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади:
Йигитлар: -73 кг, -81 кг, -89 кг;
Қизлар: -81 кг, +81 кг.

Text to speech