Ру En O'z
16 Март 2022 1143

Оғир атлетика: Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кун ғолиблари маълум

Хоразмда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар ўртасида 6 вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда ғолиб бўлган спортчилар ва улар қайд этган натижа билан танишинг:

Йигитлар:
-49 кг: Омадбек Содиқжонов (Наманган) – 162 (74+88) кг
-55 кг: Азизбек Шомуродов (Хоразм) – 208 (93+115) кг

Қизлар:
-40 кг: Сарвиноз Кўпайсинова (Бухоро) – 105 кг (45+60) кг
-45 кг: Маҳфуза Умаралиева (Андижон) – 120 (52+68) кг
-49 кг: Зиёда Худойқулова (Қашқадарё) – 140 (65+75) кг
-55 кг: Лайло Палванназарова (Хоразм) – 160 (71+89) кг

Бугун қуйидаги вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади:
Йигитлар: -61 кг, -67 кг;
Қизлар: -59 кг, -64 кг, -71 кг, -76 кг.

Text to speech