Ру En O'z
14 Март 2022 763

Осиё чемпионати якунланди. Ёшларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида тенгсиз!

Бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги дастурда йигитларимиз чемпионлик учун рингга чиқишди. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз 10 та финалдан 7 тасида ғалаба қозониб, умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга киритишди.

Чемпионлар:

-51 кг: Хўжаназар Нортожиев

-54 кг: Абдували Бўрибоев

-57 кг: Бахтиёр Асадов

-67 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-75 кг: Раҳматулло Бойматов

-80 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

-92 кг: Айназар Кенесбаев.


Кумуш медаль соҳиблари:

-63.5 кг: Жавоҳир Умматалиев

-71 кг: Алишер Аюбов

-86 кг: Жамолиддин Қозоқов

Бронза медали соҳиблари:

-48 кг: Миралижон Мавлонов

-60 кг: Суҳроб Аминов

Ёш йигитларимиз ўз тоифаларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қўлга киритилган бундай ажойиб натижа билан Ўзбекистон бокс федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий табриклаб қолади.

Text to speech