Ру En O'z
13 Март 2022 1119

Олти нафар боксчимиз Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Куннинг иккинчи ярмида йигитларимиз ажойиб жанглари билан яна бир бор барчада илиқ таассурот қолдиришди. Финалда жанг қилган қилган 11 нафар боксчимиздан 6 тасида якунда қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Шу тариқа ўсмир йигитлар жамоамиз мусобақани 6 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.


Чемпионлар:

-48 кг: Илҳомжон Эргашев

-50 кг: Самандар Олимов

-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов

-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов

-80 кг: Раҳмонжон Қодиров

+ 80 кг: Озодбек Алиев

Кумуш медаль соҳиблари:

-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев

-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов

-57 кг: Фарруҳ Тўлаганов

-60 кг: Мирзакамрон Юнусов

-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов

 

Бронза медали соҳиби:

-66 кг: Сардор Дилолов

Text to speech