Ру En O'z
13 Март 2022 1221

"Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги": Рашитов чемпион ва яна учта медаль!

Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги" мусобақаси якунига етди. Сўнгги кунда 8 нафар таэквондочимиз даянга чиқиб, уларнинг ярми шоҳсупага кўтарилди.

-68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов финалга бошқа бир ҳамюртимиз Диёр Тухлибоев билан етиб келди. Бироқ бу жанг ўтказилмади ва Рашитов олтин, Тухлибоев кумуш медали соҳибига айланди. Худди шу вазнда ўзбекистонлик Нажмиддин Қосимхожиев бронза медалига эга бўлди.

-80 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев ярим финалда эронлик таэквондочига ютқазди ва бронза медаль билан чекланди. Бугун шунингдек Отабек Турғанбеков, Дониёр Маҳкамов, Сардор Тоиров ва Шоҳруҳ Ражабов ҳам мусобақада иштирок этишди.

Шу тариқа терма жамоамиз мазкур мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ва терма жамоамизни мазкур мусобақада қайд этилган натижа билан табриклаб қолади.

Text to speech