Ру En O'z
10 Март 2022 1292

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧда қатнашувчи таркибимиз эълон қилинди

10-18 июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоамиз таркибини маълум қилди.

Унга кўра, бўлажак мусобақада 5 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Нигора Сувонова каби таниқли спортчимиз қатори яна 4 нафар вакилимизни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-73 кг: Диёрбек Эрматов
-96 кг: Аброрбек Маъруфбеков
-102 кг: Қудратбек Салимжонов
-49 кг: Зиёдахон Худойқулова
-76 кг: Нигора Сувонова

Text to speech