Ру En O'z
9 Март 2022 1872

"Fajr Open": Жаҳонгир Худойбердиев жамоамизга навбатдаги медални тақдим қилди

Эронда ўтказилаётган "Fajr Open" халқаро мусобақасида таэквондочиларимиз навбатдаги медални қўлга киритишди. Ортда қолган навбатдаги кун дастури Жаҳонгир Худойбердиев учун омадли келди.

-54 кг вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз 4 та жангни муваффақиятли ўтказиб, финалга йўл олди. Афсуски, олтин медаль учун кечган баҳсда мезбонларнинг етакчи спортчиси Амир Муҳаммадга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, жамоамиз "Fajr Open" мусобақасида 1 та олтин ва 3 та кумуш медалларни қўлга киритиб турибди. Бундан аввалги баҳсларда Светлана Осипова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Text to speech