Ру En O'z
4 Март 2022 1168

Дэвис кубоги: Ўйин ғалаба билан бошланди

Дэвис кубогининг дастлабки саралаш босқичи доирасида терма жамоамизнинг Туркияга қарши ўйинига старт берилди. Қувонарлиси, илк баҳсни йигитларимиз ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Дастлаб Санжар Файзиев (510-рейтинг) Чем Илкел (189) билан беллашди. Биринчи сетда Файзиев 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Илкел кейинчалик тай-брейкда вазиятни тенглаштирди. Ҳал қилувчи сетда Файзиев 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоамизга биринчи ғалабани келтирди.

Куннинг иккинчи учрашувида Сергей Фомин (821) Алтуг Челикбилик (159) билан ҳисоб-китоб қилади.

Text to speech