Ру En O'z
4 Март 2022 1457

Турсуной Жабборовани табриклаймиз!

Бугун оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси вакили Турсуной Жабборова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Турсуной Жабборова 2002 йил 4 март куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Оғир атлетикадаги илк муваффақиятига 2017 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эришди. Ўшанда спортчимиз кумуш медаль соҳибига айланган эди. Шундан сўнг Турсуной ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, ушбу тоифалардаги жаҳон чемпионатларининг совриндорига айланди. 2019 йил Жаҳон кубогида кумуш медаль билан тақдирланган. Ўтган йили пойтахтимизда ўтган жаҳон чемпионатида -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида олтин, икки кураш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Турсуной Жабборовани таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech