Ру En O'z
2 Март 2022 1487

“Олимпик” дебют ўйинида очко олди

МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йил мавсумидаги илк учрашувини ўтказди. Маълум қилганимиздек, жамоамиз дебют учрашувни “Сурхон”га қарши олиб борди.

Тактик курашларга бой бўлган қизиқарли ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди. Қайд этиш жоиз, баҳс давомида Темур Кападзе шогирдлари вазиятлар яратиш борасида яққол ажралиб турди ва кўплаб мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 1-тур.
“Пахтакор” марказий стадиони
“Олимпик” – “Сурхон” 0:0

Шу тариқа, “Олимпик” дастлабки ўйинда қайд этилган дуранг эвазига ўз ҳисобига 1 очкони ёзиб қўймоқда. Жамоамизга келгуси баҳсларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Text to speech