Ру En O'z
2 Март 2022 1285

Бугун қиличбозларимиз барча дастурда финалда жанг қилишди

Тошкентда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Бугун спортчиларимиз жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, бугунги дастурдан ўрин олган барча йўналишда қиличбозларимиз финал йўлланмасини қўлга киритишди. Йигитларимиз сабля дастурида қозоғистонлик рақибларини 45:19 ҳисобидаги катта устунлик билан доғда қолдиришди. Афсуски, қизлар ўртасидаги сабля (44:45) ҳамда йигитлар ўртасидаги шпага (43:45) дастурларида кичик ҳисобларда имкониятни бой бериб қўйдик.

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги ОЧ.
Йигитлар, сабля:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Гонконг

Қизлар, сабля:
1. Қозоғистон
2. Ўзбекистон
3. Гонконг

Йигитлар, шпага:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Қозоғистон

Text to speech