Ру En O'z
25 Февраль 2022 2320

Чавандозларимиз Тошкент шаҳар очиқ чемпионати ва "Ҳоким кубоги"да беллашишди

“Furqon Stables” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Тошкент шаҳар очиқ чемпионати ҳамда Тошкент тумани ҳокими кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди.

Унда 60 нафардан ортиқ ёш ва иқтидорли спортчилар қатори, тажрибали чавандозлар иштирок этишди. Беллашувлар нафақат таниқли ва профессионал спортчилар ўртасида ўзига хос рақобат характерида бўлди, балки баъзи тоифаларда атлетлар биринчи марта қатнашишларига қарамай фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, юртимизда болалар ва ёшлар ўртасида от спорти тобора оммавийшлашиб бормоқда. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

12-15 ёшли болалар, 100 см (тўсиқ баландлиги):
1. Бобуржон Валижонов – “Abaja Dos Dorados” (от лақаби)
2. Хорун Мирвоҳидов – “Hokim”
3. Акбар Шарипов – “Kechmeker”

16 ёшли болалар, 100 см:
1. Лочинбек Тоҳиржонов – “Kvintet G”
2. Малика Камалова – “Kristal”
3. Анжелина Риксибаева – "Lotlo"

Катталар, 110 см:
1. Аъзам Толиббоев – “Klass C”
2. Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев – “Artist”
3. Бегзод Рўзамуҳаммедов – “Arnella”

120 см:
1. Дилмурод Абдураҳмонов – “Kalibri”
2. Аъзам Толиббоев – “Kontendro”
3. Мирзоҳид Мусаев – "Balus Komtes"

Text to speech