Ру En O'z
21 Февраль 2022 1348

"Странжа-2022": Бугун 5 нафар боксчимиз жанг қилади

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири ўтказилмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун баҳслари доирасида 5 нафар вакилимиз баҳс олиб боради. Батафсил:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Скякко Томаззо (Италия)
-52 кг: Турсуной Раҳимова – Арайлим Марат (Қозоғистон)
-57 кг: Ситора Турдиқулова – Анжа Савдакассова (Қозоғистон)
-63.5 кг: Мужибилло Турсунов – Муҳаммадсобир Базарбай ули (Қозоғистон)
-67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Мишели Жакомо (Италия)

Кеча мусобақанинг биринчи кун дастурида Мужибилло Турсунов, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Мадияр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов, Райҳона Қодирова ўз жангларини муваффақиятли ўтказишган эди.

Text to speech