Ру En O'z
17 Февраль 2022 1980

Тахмина Икромова Москвадаги халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди

Бадий гимнастика бўйича Гран-при доирасида бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистонлик гимнастикачилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳон миқёсидаги кучли рақиблар билан бир қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, якунда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлди. 

Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда мусобақа мезбонлари Ирина Aнненкова ва Aлина Перфильева эгалладилар. Яна бир юртдошимиз Ёсмина Раҳимова эса 6-ўринга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат гимнастика федерацияси ва спортчиларимизни ушбу мусобақадаги муваффақиятли иштирок билан қутлаб қолади.

Text to speech