Ру En O'z
16 Февраль 2022 2438

Триатлончиларимиз Янгиободда йиғинга киришишди

Триатлон бўйича миллий терма жамоамиз 2022 йилнинг 3 февралидан 25 февралига қадар «Янгиобод» ўқув базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Бош мураббий Виктор Земцев раҳбарлигида спортчилар кунига 3 маҳалдан барча йўналишларда машғулотлар олиб боришмоқда. Тоғли ҳудудларда машғулотлар асосий мушак гуруҳларининг чидамлилигини ошириши мумкин, денгиз сатҳидан 1000 м баландликда (Янгиобод ўқув базаси жойлашган) енгил гипоксия бўлиши спортчиларнинг кислород етишмовчилигида ишлаш учун имкон беради, бу эса мусобақаларда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

Text to speech