Ру En O'z
16 Февраль 2022 2109

Тошкент вилоятида спорт тадбири бўлиб ўтди

Қуйи чирчиқ туман ёшлари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир Машраб маҳалласидаги 11-сонли мактабнинг "Чим стадиони"ни очилиш маросими билан бошланди.

Мини футбол бўйича 5 та маҳаллалараро мусобақалар, бокс, кураш ва шахмат спорт турлари бўйича беллашувлар, маданий ва кўнгилочар намойишлар, рассомчилик кўргазмалари тадбирни янада жонлантирди.

Манба: Тошкент вилояти туризм ва спорт бошқармаси

Text to speech