Ру En O'z
15 Февраль 2022 1191

Янги шаклланган жамоавий дастурдаги бадиий гимнастикачиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари якунлангач бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларида иштирок этадиган таркибимиз қайтадан шаклланди. Бугун янги тузилган гуруҳ вакиллари тиббий кўрикдан ўтишди.

МОҚ қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг шифокорлари гимнастикачиларимизнинг саломатлигини кўздан кечиришди. Дастлаб тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг уларнинг юрак-қон томир соҳасидаги ўзгаришлари кўздан кечирилди. Спортчиларнинг шикоятлари тингланиб, уларга керакли тавсиялар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech