Ру En O'z
15 Февраль 2022 1969

Конимеҳ туманида оддий аҳоли ўртасида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди

Навоий вилояти Конимеҳ туманининг чекка ҳудудларидан бири «Янги ғазғон» қишлоқ фуқаролар йиғинида «Уч авлод учрашуви» номли мусобақа бўлиб ўтди. Унда Конимех туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими, Туризм ва спорт бўлими, маънавият ва маърифат бўлими, ёшлар агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда спорт тадбирлари ўтказилди. Беллашувларда жами 550 нафар иштирокчи қатнашди.

Тадбир давомида ёшлар ва катталар ўртасида спортнинг шахмат, тош кўтариш, арқон тортиш, стол тенниси, миллий кураш ҳамда камондан ўқ отиш турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech