12 Феврал 2022
2135
Фарғонада футбол бўйича спорт мактаблари мусобақаси бошланди
Спорт мактабларида таҳсил олаётган ёшларимизнинг олаётган тажрибаларини амалда синаб кўриш мақсадида Фарғона вилоятида мусобақа бошланди.
Унда вилоятнинг деярли барча туман ва шаҳарларидан футбол жамоалари ўз ёш тоифаларида баҳс олиб боришмоқда. Регламентга кўра, турнир 13, 14, 15, 16 ва 17 ёш тоифаларида ташкил этилган.