Ру En O'z
10 Февраль 2022 1043

Пекин-2022: Бундестим ҳамон етакчи

Хитой пойтахтида ўтаётган оқ Олимпиадада олтинчи кун ортда қолди. Кеча умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олган германияликлар етакчиликни давом эттиришмоқда. 

Кун давомида Норвегия қўлга киритган олтин медаллари билан биринчи ўринга чиқиб олишга муваффақ бўлишган эди. Бироқ Германиянинг бугунги сўнгги дастур – чана спортидаги жамоавий баҳсда эришган ғалабаси умумжамоа ҳисобида яна етакчи бўлиш учун кифоя қилди. Умумжамоа ҳисобидаги ТОП-10:

Медаллар жамғариш (олтин – кумуш – бронза – жами)

1. Германия – 6-3-0 (9)

2. Норвегия – 5-3-4 (12)

3. Австрия – 4-5-4 (13)

4. АҚШ – 4-5-1 (10)

5. Нидерландия – 4-3-1 (8)

5. Швеция – 4-1-2 (7)

7. Китай – 3-3-0 (6)

8. Италия – 2-4-2 (8)

9. РОҚ – 2-3-6 (11)

10. Словения – 2-1-2 (5)

Text to speech