Ру En O'z
27 Сентябрь 2021 1593

РСТИАМ танлов эълон қилади

Қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2022 йил учун таянч докторантура, докторантура, мустақил изланувчилик ва стажер-тадқиқотчига қабул эълон қилади:

Таянч докторантура:
14.00.38 – спорт тиббиёти – 1 ўрин;
14.00.19 – тиббий ва махсус психология – 1 ўрин;
14.00.44 – спорт физиологияси, фармакологияси ва генетикаси – 1 ўрин;

Докторантура:
14.00.19 – тиббий ва махсус психология – 1 ўрин;
14.00.44 – спорт физиологияси, фармакологияси ва генетикаси – 1 ўрин;

Стажер-тадқиқотчи:
14.00.38 – спорт тиббиёти – 1 ўрин;

Керакли хужжатлар:
— РСТИАМ директори номига ариза;
— меҳнат дафтарчаси (тасдиқланган нусҳаси);
— олий таълим муассаси бакалавриат ёки магистратура (клиник ординатура) дипломларнинг нусҳалари;
— эълон қилинган мақола ва тезислар нусҳалари;
— паспорт нусҳаси;
— 3х4 см хажмдаги 4та фотосурат;
— шаҳсий варақа ва таржимаи ҳол (объективка).

Таянч докторантурага кирмоқчи бўлган талабгорлар чет тили ва ихтисослиги бўйича кириш имтиҳонлари топширади, докторантурага кирмоқчи бўлган талабгорлар ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтади.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябригача қабул қилинади.

Кириш имтихонлари жорий йилнинг 5-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6 уй. Телефон: (71) 241-52-46.

Барча талабгорлар Инновацион ривожланиш вазирлигининг //phd.mininnovation.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Text to speech