Ру En O'z
26 Июль 2021 1041

РСТИАМ шифокорлари Токио-2020 Олимпия уйинларида спортчилар билан ёнма-ён курашишмокда

Спортчининг ҳар қандай ютуғи нафақат шахсий аҳамиятга эга, балки умуммиллий бойлигимиздир! Ҳар бир спортчи ва унинг муваффақиятлари ортида турли касб эгалари жамоаси туради.

Мураббий билан бир қаторда спорт шифокорларининг ўрни беқиёс. Улар атлетнинг ортида камтарона турадилар, баъзан уларнинг меҳнатлари кўзга кўринмайди ҳам. Шифокор спортчи ғалаба қозонганида мусобақа шоҳсупасига бирга чиқмайди. Аммо доимо уни ёнида туриб қўллаб-қувватлайди, жароҳат олганда соғайиши учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилади. Спорт шифокори ютуқлар ва муваффақиятлар тарихини яратишда ўз ҳиссаларини қўшувчи инсондир. Бизнинг спорт шифокорларимиз — рекорд ва ғалабалар яратувчилари!

Text to speech