Ру En O'z
9 Февраль 2022 1520

Навоийда бадиий гимнастика бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси ҳамда вилоят гимнастика федерациясининг йиллик тақвим режасига асосан "2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурига бағишланган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобоқада Навоий, Зафаробод шаҳарлари ва Қизилтепа, Нурота, Кармана, Хатирчи, Навбаҳор туманларидан жами 56 нафар спортчи қизлар иштирок этди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар ва малакали ҳакамлар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада ғолиб бўлган спортчилар вилоят терма жамоаси таркибига кириб, Республика миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга.

Text to speech